АсосийJamiyat

Германиялик мутахассислар ўзбекистонлик журналистларга тренинглар ўташди

Халқаро сўз ва матбуот эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилаётган медиа кунлар доирасида “Бунёдкор” ёшлар мултимедиа телевизион мажмуасида германиялик журналист Биргит Ветцель раҳбарлигида “Ахборот материаллари, радио ахборот дастурлари ва ижтимоий медиа-маҳсулотлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда нодавлат радиостанцияларнинг 11 нафар ижодий гуруҳи ижтимоий радио роликлар ва кундалик ахборот дастурлари тайёрлаш ишлари муҳокама қилинади.

Семинар-тренингдан мақсад замонавий  ахборот дастурларини тайёрлашда нодавлат радиостанцияларнинг ўзаро алоқа механизмини системалаштириш, шунингдек, нодавлат радиостанциялар томонидан ижтимоий роликларнинг тайёрланиши ва уларни эфирга жойлаштириш механизмларини янада такомиллаштиришдан иборат.                      

Мамлакатимизда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасидаги демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнини Нодавлат телестанциялар эфирида ҳолис ва тезкор равишда ёритиш” лойиҳаси бугунги кунда пойтахтимизнинг 11 та радиостанцияларини жамлаган бўлиб, ҳамжиҳатликда рус ва ўзбек тилларида лойиҳа иштирокчилари бўлган радиостанциялар мухбирлари тарафидан «Ҳудуд.уз», «Кун тафсилоти»  (умумий 4 та) дастурлари тайёрланади.                                                          

Лойиҳа доирасида ижтимоий аҳамиятли медиа маҳсулотлар тайёрланиб, нодавлат радиостанция эфирида маданий-аҳлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ ёшларни тарбиялаш йўналишларидаги ижтимоий радио роликлар олиб эшиттирилади. Ўтказилган учрашувларда нодавлат радиостанцияларнинг ижодий гуруҳлари билан лойиҳа, медиа режалар ва мавзули дастурлар муҳокама қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Биргит Ветцель (Германия)  - Радио, ТВ, шунингдек, босма ОАВ журналисти. 1955 йил Гамбургда туғилган. Германиядаги Ғарбий Европани ўрганиш институти Славян факультети, АҚШнинг Кенниди институтининг Шимолий Американи ўрганиш факультети ва Германия тарихи ва ижтимоий иқтисодий вазифаларини ўрганиш факультетлари битирувчиси. Германиянинг халқаро кенгаши аъзоси. “Гамбург кема соҳиблари 150 ёшда” ҳужжатли фильми муаллифи.

Ҳудди шу куни германиялик халқаро эксперт Рене Фолкнер иштирокида “Ижтимоий аҳамиятли медиа-маҳсулотлар яратиш ва тарғиб қилишнинг замонавий усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтди.

Семинар 28 апрелдан 2 майгача ижтимоий аҳамиятга эга медиа маҳсулот тайёрловчи ижодий гуруҳлар, яъни пойтахт ва ҳудудий телестанциялар ижодий гуруҳлари учун ташкил этилади. Тадбир  «Sachsen Fernshen GmbH & Co. Fernseh-Betriebs KG» телекомпанияси иш бошқарувчиси – Рене Фолькнер  (Германия) бошчилигида олиб борилди.

Тадбир онлайн тарзида олиб борилди. Таълим олишга йўналтирилган мазкур жараённи семинар учун махсус яратилган веб-сайт орқали ҳам кузатиш мумкин.

“Ижтимоий аҳамиятга эга медиа-маҳсулотлар яратиш ва тарғиб қилишнинг замонавий усуллари” мавзусидаги семинар-тренинг кўзланган асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятли медиа маҳсулотларини тайёрлашда халқаро таржибани кенг тарғиб қилиш. Тайёрланган материалларни кўриб чиқиш ва тақдимот маросими 2 май куни Халқаро конференция доирасида ўтказилади.

Лойиҳа мақсади “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган вазифаларга бағишланган ижтимоий аҳамиятли теле-радио роликларни тайёрлаш ва ЎзЭОАВМА аъзолари эфирига жойлаштиришнинг ягона механизмини яратишдан иборат.

Шундай амалий семинар тренинглардан бири 2014 йилнинг 4-6 март кунлари “Камолот” ЁИҲ қошидаги “Бунёдкор” ёшлар телеклуби онлайн тренинг марказида ўтказилди. Тренинг ижтимоий аҳамиятли медиа маҳсулотлар тайёрлашнинг замонавий усулларига бағшланган бўлиб, унинг якунида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда ўсиб келаётган авлоднинг маънавий-маърифий тарбиясига оид ижтимоий медиа маҳсулотлар тайёрланди. Лойиҳа бошлангандан буён 100 дан ортиқ телевизион ва 90 радио роликлар тайёрланди ва улар кабель ва ҳудудий телестанцияларда 8000 маротабадан зиёд, радиостанцияларда 600 маротабадан кўп эфирга узатилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, қатор халқаро ташкилотлар ЎзЭОАВМАга қилган ташрифлари давомида ассоциациянинг фаолиятига, тайёрланаётган медиа маҳсулотга ўзларининг юқори баҳосини беришган.

Ҳусусан, 2014 йилнинг 3 апрелида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича координатори Дьерд Сабо қуйидагича фикр билдиради: “Биз кўрган ва айни дамда кабель телевидениеси орқали намойиш этилаётган ижтимоий телемаҳсулот ўзининг сифати ва мазмуни билан бизга жуда ёқди, ўйлайманки бу каби лойиҳалар жамият учун долзарблик касб этади ва биз ҳам бу борада ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз”.

4 апрель куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Криста Пиккат ҳудудий журналистлар билан ўтказилган телемулоқотда қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Менимча, кабель телевидениеси орқали эфирга узатилаётган ижтимоий роликлар республика аҳолиси учун муҳим хабар (мэссеж)ни ўзида жамлаган. Айни шу хабар одамларни маданий ва маърифий қадриятларни оммалаштиришга чорлайди”.

К.Аденауэр фондининг ҳудудий координатори Томас Кунце ҳам жумладан шундай деди: “Ёшлар студияларининг фаолияти кундан кун такомиллашмоқда, журналистларнинг ижодий салоҳияти ва малакаси ошмоқда, бунга эса  давомли равишда олиб борилаётган семинар тренинглар сабабчи. Биз халқаро тренерларни жалб қилишда ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз”.

Маълумот ўрнида: Рене Фалькнер 1974 йил 21 апрелда Лейпциг шаҳрида туғилган. Лейпциг шаҳридаги университетни “Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” мутахассислиги  бўйича тамомлаган. Инглиз, испан ва француз тилларини билади. 2000 йилдан бугунги кунгача «Sachsen Fernsehen» (интернет, реклама, ОАВ, телевидение, медиа-маҳсулотлар бўйича жавобгар) телекомпаниясида иш бошқарувчи.

 

    Бошқа янгиликлар