Тошкент аэропорти 6 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити сабабли ҳаво кемаларини қабул қилиш учун ёпилди.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ноқулай метеошароит туфайли Тошкент аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилмаётганлигини билдиради.
"Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаган, кўриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халқаро қоидаларга кўра бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади", - дейилади Миллий авиакомпания хабарида.






