АсосийDunyo

ПЕТЕРБУРГЛИК ШИФОКОРЛАР ЭНГ СЎНГГИ БОСҚИЧДАГИ САРАТОННИ ДАВОЛАШ УСУЛИНИ ЎЙЛАБ ТОПИШДИ

'ПЕТЕРБУРГЛИК  ШИФОКОРЛАР  ЭНГ СЎНГГИ БОСҚИЧДАГИ САРАТОННИ ДАВОЛАШ УСУЛИНИ  ЎЙЛАБ ТОПИШДИ'ning rasmi

Санкт-Петербурглик шифокорлар саратон касаллигини даволаш бўйича ҳақиқий инқилоб қилишди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Улар хориж клиникаларида саратоннинг сўнгги босқичида, даволашдан умид йўқ, деб ҳисобланган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни ўрганишди.

Петербурглик профессор Евгений Левченко изоляцияланган кимёперфузия усули билан икки юздан ортиқ беморни ўлимдан қутқарди. У азалдан маълум бўлган жарроҳлик усулидан фойдаланган ҳолда саратоннинг тўртинчи босқичидаги беморларни ҳаётга қайтарди.

Левченко усули билан барча беморларга ёрдам беришнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, ўтказилган жарроҳлик операциялари ҳар иккинчи беморнинг тузалиб кетишига сабаб бўлмоқда. Евгений Левченконинг мазкур усули билан европалик мутахассислар қизиқмоқда.

    Бошқа янгиликлар