АҚШ президенти Дональд Трамп «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи» номли китоб муаллифи Майкл Вулфни туҳматда айблади, деб хабар берди Ria.ru нашри.
“Мен ёлғон ва туҳматлар асосида ёзилган китоб муаллифининг Оқ уйга киришини тақиқладим. У ҳеч қачон мен билан мазкур асар юзасидан суҳбатлашмаган. Китоб ҳеч қачон бўлмаган воқеалар ва ёлғон манбалар асосида ёзилган”, деб ёзди Трамп ўзининг Twitter саҳифасида.
Чоршанба куни баъзи бир ОАВлар журналист Майкл Вулффнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи» номли асаридан парчаларни чоп этган эди. Оқ уй Вулффни ёлғончиликда айблади ва Трампнинг шахсий адвокати нашриётга мазкур китобни чоп этмаслик ва ОАВларда ундан парчалар бермасликни талаб қилиб, хат ёзди.






