Хитойда 9-27 январь кунлари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Қатар ҳамда Уммон термаларига қарши майдонга тушади.
Мусобақадаги дастлабки учрашувни футболчиларимиз 9 январь куни қатарлик тенгдошларига қарши ўтказадилар. 12 январь куни эса Хитой ва Ўзбекистон учрашуви ўтказилади.
Гуруҳ баҳсларидаги сўнгги учрашувни терма жамоамиз 15 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.






