2017 йилнинг 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, «Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар» автомобиль йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар






