АсосийJamiyat

ФВВ ЯНА КУЧЛИ ШАМОЛ БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИДАН ОГОҲЛАНТИРДИ

'ФВВ ЯНА КУЧЛИ ШАМОЛ БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИДАН ОГОҲЛАНТИРДИ'ning rasmi

"Ўзгидромет" Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли шамол эсиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар маркази хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 28-29 декабрь кунлари Қорақалпоқистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

29-31 декабрда республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.

"Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади ФВВ хабарида.


    Бошқа янгиликлар