Тошкентда каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар қилди Olamsport.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда Миллий каратэ федерацияси томонидан ўтказилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон спортчилари қатнашди.
Турли ёш тоифаларида ўтган баҳсларда Ш.Боймуҳамедов, Ф.Аҳмаджонов, А.Усмонов, М.Хўжақулов, И.Сатторов, Ҳ.Бадалова, Н.Муртазоева, М.Янгибоева, Г.Жолдасова, Б.Эгамбердиева, О.Солиева, Н.Тоҳирова каби истеъдодли каратэчиларимиз олтин медални қўлга киритди.
– Чемпионат ғолиблари сафидан жой олганимдан хурсандман, – дейди турнир совриндорларидан бири Бону Эгамбердиева. – Мақсадим – келгуси йилги спорт мусобақаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, тажрибамни янада оширишдир.
28.12.2017 15:29
ҲИЛОЛА БАДАЛОВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА СОВРИНДОР БЎЛДИ






