АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ЙИЛ КУНИ ОБ-ҲАВО ҚАНДАЙ БЎЛАДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ЙИЛ КУНИ ОБ-ҲАВО ҚАНДАЙ БЎЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 29 декабрдан 1 январь куни об-ҳаво башорати маълум қилинди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВАХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 29-31 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 1-6о илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5о совуқ, кундузи 4-9о илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман ту-шиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда 2-7о совуқ бўлади, 30 декабрь-1 январда 2о совуқ-3оилиқгача кўтарилади, кундузи 7-12о илиқ бўлади; чўл ҳудудларда 29 декабрда кечаси 5-10о совуқ, кундузи 3о совуқ-2о илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5о совуқ, кундузи 4-9о илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ, ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 5-10о илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 4о совуқ-1о илиқ, кундузи 7-12о илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4о совуқ-1о илиқ, кундузи 7-12о илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 2-7о илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5о совуқ, кундузи 4-9о илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 29-30 декабрда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 8-13о совуқ, кундузи 3-8о совуқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 3-8о совуқ бўлади, кундузи 0-5о илиқгача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар