Мафтункор ва латофатли Райҳон Ғаниева янги ижод маҳсули — “Томчи” қўшиғига клип суратга олмоқда...
Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилаётган видео кетма-кетликда бош ролларни таниқли актёрлар — Алишер Узоқов ва Муқаддас Саъдуллаевага ишониб топширилди. Шунингдек, клипда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева ва дебютант актёр — Шаҳзод Султоновларни ҳам кўришингиз мумкин. Клип давомида севиги тарихи, ёшларнинг қувонч-шодлик ва ғам-ташвишли кунлари маҳорат билан очиб берилган. Мағзун йўналишда куйланган тарона тез кунларда эътиборингизга ҳавола этилади.
Ишонамизки, “Томчи” Райҳон Ғаниеванинг ижодидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўла олади.
ФАКТ:
Эслатиб ўтамиз, клип тасвирчиси — Рустам Муродов.









