АсосийDunyo

ЭРКАК 3 ЁШЛИ ЎГАЙ ЎҒЛИНИ ҚАҲРАТОНДА ЯЛАНГОЁҚ КЎЧАГА ҲАЙДАДИ

'ЭРКАК 3 ЁШЛИ ЎГАЙ ЎҒЛИНИ ҚАҲРАТОНДА ЯЛАНГОЁҚ КЎЧАГА ҲАЙДАДИ'ning rasmi

Россиянинг Киров вилоятида яшовчи эркак уч ёшли ўгай ўғлини қаҳратон қишда ялангоёқ кўчага ҳайдади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Боланинг йиғисини эшитган қўшнилар “Тез ёрдам” хизматига қўнғироқ қилишди. Фельдшерлар совуқ ўтган, ялангоёқ ва майкада бўлган болани иссиқ адёлга ўраб, қайноқ чой беришди. Шундан кейингина бола ўзига келди. Маълум бўлишича, уни ўгай отаси 15 даража совуқ бўлган кўчага ҳайдаган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари боланинг ўгай отаси маст бўлганлиги учун ундан тушунтириш хати ололмади. Эркакнинг ўзи илгари наркодиспансерда ҳисобда турганлигини тан олди. Аниқланишича, воқеа юз берган вақтда боланинг онаси уйда бўлмаган. У ҳамшира бўлганлиги сабабли касалхонада навбатчиликда бўлган.

Қўшниларнинг маълумот беришича, бола туғилгандаёқ отаси ташлаб кетган, уни онаси ёлғиз катта қилган. Ўтган йили аёл бошқа одамга турмушга чиққан. Аввалига ўгай ўғлига нисбатан муносабати яхши бўлган. Полициячилар унинг нима сабабдан болага муносабати ўзгариб қолганлигига аниқлик киритмоқда.

    Бошқа янгиликлар