Ҳиндистоннинг Панжоб шаҳрида дунёга келган Чахат Кумар исмли қизалоқ 8 ойлик бўлишига қарамай, унинг вазни 18 килограммни ташкил этади, деб хабар берди Life.ru нашри.
Семизлиги туфайли қизча ҳансираб нафас олади ва уйқуси бузилган. У 10 ёшли бола каби овқат тановул қилади. Оғир вазни туфайли Чахатнинг териси қалинлашиб кетгани шифокорларнинг таҳлил учун қон олишларини қийинлаштиради. Чахатнинг оиласи камбағал бўлиб, уни даволатиш маблағлари йўқ. 21 ёшли онасининг маълум қилишича, Чахат очликка чидай олмайди, тез-тез овқат беришларини талаб қилиб, йиғлайди. “Қизимнинг қийналишини истамаганлигим боис уни овқатдан чегараламайман”, дейди ёш она.






