АсосийJamiyat

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИР КУНДА 50 НАФАР ХОДИМНИНГ ИШДАН БЎШАТИЛГАНИНИ ИНКОР ЭТДИ

'МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИР КУНДА 50 НАФАР ХОДИМНИНГ ИШДАН БЎШАТИЛГАНИНИ ИНКОР ЭТДИ'ning rasmi

Бундан бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигидан 50 киши ишдан бўшатилгани, улар орасида раҳбар лавозимидаги шахслар ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Вазирликнинг солиқ ва божхона тариф сиёсати бошқармаси бошлиғи Ирина Голишева, бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Шарафутдин Ҳайдаров, шунингдек саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Акмал Абдуллаевлар ўз лавозимидан озод этилган, деб маълумот бермоқда “Дарё.уз” нашри.

Хабарда қайд этилишича, вазирлик кадрлар билан ишлаш бошқармаси интернет нашрларда чоп этилган бир кунда 50 нафар ходим ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни инкор этган. Бошқарма вакилининг таъкидлашича, яқин кунларда вазирликнинг яна бир неча ходими ишдан бўшатилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар