Тошкентдаги Россия илм-фан ва маданият маркази яқин вақтда Ўзбекистонда 12 та рус тилини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган марказ очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Nuz.uz” хабар берди.
Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида очилиши кутилаётган марказнинг дастлабкиси шу йил март ойида ЎзДЖТУ ташкил этилди. Марказда талабалар ўз билимларини ошириш билан бирга, университет ўқитувчиларининг малака оширишлари учун барча шароитлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда Россиянинг етакчи 3 та олий ўқув юртлари филиали фаолият олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, Тошкентда Москвадаги Миллий тадқиқот ва технология университети филиали очилиши кутилмоқда.






