АсосийDunyo

МУҲТОЖЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ

'МУҲТОЖЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ'ning rasmi

Мэйсон Вортман — Американинг Филадельфия штатида кичкинагина пиццерияни юритса-да, меҳр-муҳаббатга тўла қалб эгасидир. Мэйсон муҳтожларга ёрдам беришни чин дилидан истади ва буни қандай амалга ошириш ҳақида ўйлади. Шундай кунлардан бирида у ўйлаган ғоясини амалга ошириш учун ўзи юритаётган пиццериянинг хусусий валютасини ўйлаб топди.

“Валюта” оддий рангли қоғозлардан иборат эди. Мазкур “валюта”ни истаган одам бир доллар эвазига (пицца бўлаги бир доллар туради) сотиб олиши ва уни қаҳвахона деворига ёпиштириб қўйиши мумкин. Эндиликда "Rosa’s Fresh Pizza" қаҳвахонаси деворини турли-туман рангли қоғозлар безаб турибди. Қорни оч қолган одам девордаги рангли қоғозлардан би­ри­ни олиб, унинг эвазига текин пицца олиши мумкин. Рангли қоғозларни сотиб олиб, деворга ёпиштирган одамлар бошқаларга омад тилаб, келажакда ҳаммаси яхши бўлиши ҳақидаги турли-туман эзгу тилакларни ёзиб қолдиришади. Камтарона ҳисоб-китобларга кўра, рангли “валюта”лардан ўн минг маротаба фойдаланилган.

    Бошқа янгиликлар