АсосийJamiyat

ТАНИҚЛИ ХОНАНДА ҲОЖИАКБАР РАҲМАТОВ ВАФОТ ЭТДИ

'ТАНИҚЛИ ХОНАНДА ҲОЖИАКБАР РАҲМАТОВ ВАФОТ ЭТДИ'ning rasmi

Таниқли хонанда ва “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳожиакбар Раҳматов оламдан ўтди. Хонанда шу кунга қадар Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли олий тоифали хонандаси сифатида фаолият юритган, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Унинг аксарият қўшиқлари она-ватанга, заминга муҳаббат, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган. Фаолияти давомида Малайзия, Туркия, Ҳиндистон, Украина, Германия мамлакатларида “Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари” гастроль сафарларида бўлиб, ўзбек санъатини жаҳон халқларига яқиндан таништирган. У ижро этган “Зилоликда”, “Сочингни майда ўргин”, “Эшигингни билмай очдим”, “Зебо қиз” қўшиқлар эл орасида машҳур эди.

Ҳожиакбар Раҳматов ансамблдаги фаолиятида устоз санъаткор сифатида санъатни ривожлантириш, ёш хонандаларнинг профессионал маҳорати ва тажрибасини ошириш билан бирга она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдодларини ривожлантириш борасида талабчанлик ва жонкуярлик билан меҳнат қилган.

    Бошқа янгиликлар