АсосийDunyo

БОЛАЛАРГА ШАФҚАТСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛУВЧИЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАДИГАН БАЙКЕРЛАР

'БОЛАЛАРГА ШАФҚАТСИЗ  МУНОСАБАТДА БЎЛУВЧИЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАДИГАН БАЙКЕРЛАР'ning rasmi

Болаларга шафқатсиз муносабатда бўлувчиларга қарши курашадиган байкерлар, бу — яна бир нотижорат ташкилотдир. Улар 1995 йилдан бери болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиб келади. Ташкилотнинг мақсади — болаларни жисмоний ва руҳий зўравонликдан асрашдир. Бундан ташқари, мазкур ташкилот терапия ва терапевтик ҳаракатларни молиялаштиради.

Кўнгилли байкерлардан ташкил топган ташкилот болалар ўзини бехавотир ҳис қилишлари учун ҳаракат қилади. Байкерлар ҳуқуқ-тартибот идораси, энагалик қилиш агентлиги ходимлари ва бошқалар болаларга тазйиқ ўтказган вазиятларда, зўравонлик қилганда ёрдамга етиб келишади. Улар кўнгилли “дружинник”лар эмас, балки тансоқчилар вазифасини ўташади. Байкерлар болаларни мактабга, боғчага кузатиб қўяди ва уйларига соғ-омон етишларига ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар