Адлия вазирининг кўмаги билан Марғилон 1-тиббиёт коллежини тамомлаган Моҳичеҳра Юсупова Қўштепа тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашди.
Шунингдек, вазир иштирокидаги учрашув ва сайёр қабулларда фуқароларнинг уй-жой, ижтимоий муҳофаза, таълим, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот, банк идоралари фаолияти, ишга жойлашиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун масалага дахлдор ташкилотларга тақдим этилди.
19.12.2017 10:34
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ КЎМАГИ БИЛАН МОҲИЧЕҲРА ИШГА ЖОЙЛАШДИ






