Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифининг иккинчи куни Ибрайим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаб-интернатига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Президентимиз мактаб-интернатда яратилган шароитларни кўздан кечириб, мактаб жамоасига автобус совға қилиш бўйича кўрсатма берган эди.
Бугун мактаб олдида ана шу автобусни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов иштирок этиб, Президент номидан совғани топширди.








