“Reuters” АА ёзишича, ушбу сана Россия парламентининг юқори палатаси томонидан белгиланди. Бу сафар Владимир Путин президентлик учун тўртинчи маротаба даъвогарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2000 йил март ойида Владимир Путин биринчи марта президент этиб сайланди. 2004 йилда у ушбу лавозимга қайта сайланди. 2008 йилдан 2012 йилгача ҳукумат раиси лавозимида ишлаган, 2012 йилда эса яна давлат раҳбари бўлди.






