АсосийJamiyat

​СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖОНЛИ ЭФИРДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ

'​СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖОНЛИ ЭФИРДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соат 19:00дан бошлаб, «Сурхондарё» телеканалида жонли эфирга узатиладиган кўрсатув орқали 2017 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари бўйича ҳисоботи ҳамда халқ билан мулоқоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эркинжон Турдимов фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар берган.

Маълум қилинишича, ушбу санада Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида меҳнат қилаётганига бир йил тўлади. Шунингдек, якунланиб бораётган йилда амалга оширилган ишлар халққа кенг таништирилиб, келгуси йилда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бевосита мулоқот орқали шакллантирилади. Вилоят аҳолиси ўзини қизиқтирган савол ва мурожаатларини Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 223 43-91; 223 45-97 телефон рақамлари орқали билдириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар