АсосийJamiyat

ҲАСТИ-ИМОМ МАЙДОНИДА МУҲАММАД ПАЙҒАМБАР (С.А.В.) ШАРАФИГА ЁДГОРЛИК ҚЎЙИЛАДИ

'ҲАСТИ-ИМОМ МАЙДОНИДА МУҲАММАД ПАЙҒАМБАР (С.А.В.) ШАРАФИГА ЁДГОРЛИК ҚЎЙИЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг маълум қилишича, Тошкентда Ҳасти-Имом (Ҳазрати Имом) мажмуаси атрофида Ўзбекистон Ислом маданияти марказида жойлашиши кўзда тутилган тарихий ёдгорлик устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради "Repost.uz" нашри.

Рассомнинг сўзларига кўра, ҳайкалтарошлик маҳсулоти мармар ва гранитдан тайёрланади. Мазкур ёдгорлик макети Ўзбекистон Миллий банкининг Тасвирий санъат галереясига тақдим қилинган.

“Янги ёдгорлик ислом маданияти марказининг ўзига хос хусусияти бўлади”. Композицияда ер шари устида осилиб турган гўдак акс эттирилади.

Мазкур шакл бизнинг дунёимизга Худо томонидан абадий дунё ҳақида хабардор қилиш учун юборилган бир элчи образи. Рус тилида мазкур композиция “Посланник бога” деб номланган. Инглиз тилига «Messenger of eternity» деб таржима қилинган, бироқ ўзбек тилига ҳали бу ном таржима қилинмаган, дейди суҳбатдош.

“Яқинда Дубай шаҳрида менинг кўргазмам бўлиб ўтди. Араб шайхлари ва бой мусулмонлар менинг санъат маҳсулимни яхши қабул қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, исломда тирик жонзотларни акс эттириш учун аниқ таъқиқ йўқ”, дейди рассом Баҳодир Жалолов.

    Бошқа янгиликлар