Россияда эса уларнинг меҳнат, дам олиш ва ижтимоий ҳуқуқлари кафотлатланади.
Меҳнат мигрантларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида, бир қатор ҳуқуқлар кафолатланади. Улар орасида Россия қонунларига кўра меҳнат қилиш, дам олиш, тиббий суғурта, ижтимоий ҳуқуқлар ва нафақа олиш ҳуқуқи бор.
Қонунда иш берувчи меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳаққидан кам бўлмаган миқдорда маош тўлаши, турар жой билан таъминлаши, алоҳида ҳолларда келиш-кетиш харажатларини қоплаши ҳам назарда тутилган.
Иш берувчи меҳнат мигранти билан имзоланган шартноманинг бекор қилиниши ҳақида Россиянинг таалуқли органлари ҳамда Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига хабар бериши керак.






