Зарур масаллиқлар: 200 гр. краб қаламчаси, 100 граммдан қайнатилган гуруч ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ, 4 дона тухум, майонез, туз; безак учун: қизил булғор қалампири, консерваланган яшил нўхот.
Тайёрланиши: 1. Тухум сариғи ва краб қаламчасини майда тўртбурчак шаклида тўғранг. Сўнгра гуруч ва пишлоқ билан аралаштириб, туз ва майонез қўшинг.
2. Салат аралашмасидан думалоқ шарчалар ясаб,қирғичдан чиқарилган тухум оқига белаб чиқинг.
3. «Қорбобо»ларни салат ликопчасига териб, қизил булғор қалампири ва яшил нўхот ёрдамида безатинг. Мазаси янада яхши бўлиши учун 30 дақиқага музлаткичга қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
6 кишилик






