Жорий йилнинг 1 - 4 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг Чиноз, Оққўрғон, Пискент, Юқоричирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларида юқоридаги каби “намунавий тўйлар” ўтказилди.
Ёш келин-куёвларнинг бахтли онлари туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан тантанали равишда қайд қилиниб, никоҳланувчи ёшларга янги ҳаёт бўсағасига кириш учун айтилаётган тилак ва истаклар билан бир қаторда уларга оила психологияси, ёшларнинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёш авлод тарбиясига оид китоблар ҳам туҳфа этилди.
Бундай ихчам тарзда ўтган тўй маросимларида тўйхона эгалари ва ёшларнинг алоҳида кўтаринки кайфиятда бўлиши, унинг ўйин-кулги ва алоҳида бир файз билан ўтганлиги кузатилиши билан бар қаторда, оила бюджетини иқтисод қилиниши ҳамда ёш оила ҳаётининг молиявий барқарорлигини оширилишига замин яратганлигини кўрсатиш жоиз.
Ушбу тўй маросимлари марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг “Тўй-маърака – бу фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала” деган фикрларини таъкидлаган ҳолда бу каби маросимларни ўтказиш маълум бир чекловларни назарда тутмаслигини, балки тўй-ҳашамларни ихчамлаштириб, исрофгарчиликга йўл қўймасдан ўтказиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва бугунги кунда юртдошларимизга барча имкониятлар эшиги очиқлигини кўрсатиш лозим.
Қолаверса тўй-ҳашамларни ўтказишда турли ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш натижасида иқтисод қилинган маблағларни келгусида оила манфаатлари йўлида, ёшларнинг бахти ва келажаги учун сарфлаш мақсадга мувофиқдир.
Тошкент вилояти бўйича “намунавий тўйлар” лойиҳаси асосида тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.






