Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида номаълум шахс Чуқурсой кўчаси олдида эшиги очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи Д.Ҳ.га тегишли “ВАЗ-21099” автомашинасини ҳайдаб қочган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи, А.Л содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Юнусобод тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






