Жорий йилнинг 7 декабр куни соат 07:00 дан 18:00 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилди. Бунинг оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узулишлар, дарахтларнинг синиши кузатилиб, шаҳарда яшовчи бир нечта аҳоли қисман моддий зарар кўрди.
Кучли шамолнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутассади ташкилотларнинг вакилларидан ташкил топган тезкор штаб ташкил этилиб, бевосита куч ва воситалар сафарбар қилинди.
Ташкиллаштирилган авария-тиклаш ишлари натижасида юзага келган электр, газ ва сув таъминотидаги авариялар соат 12:50 дан 22:00 га қадар бартараф этилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат ўз уйларига жўнатилди
09.12.2017 09:47
БЕКОБОДДАГИ КУЧЛИ ШАМОЛ АҲОЛИГА ЖИДДИЙ ЖАРАР ЕТКАЗДИ






