АсосийJamiyat

МАКТАБДАГИ ТАЪЛИМ ДАВРИ 10 ЙИЛ БЎЛАДИ, 1 ЙИЛ ТАЙЁРЛОВГА АЖРАТИЛАДИ

'МАКТАБДАГИ ТАЪЛИМ ДАВРИ 10 ЙИЛ БЎЛАДИ, 1 ЙИЛ ТАЙЁРЛОВГА АЖРАТИЛАДИ'ning rasmi

Президент ташаббуси билан энди мактабларда тайёрлов курслари очилади. Яъни мактаблар ўн йиллик бўлиб, мактаб ёшидаги бола бир йил олдин мактабга тайёрланади.

Охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетганди, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши эса 30 фоизга яқинни ташкил этади. Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганди.

    Бошқа янгиликлар