— Ёшим 38да. Юзимда катта-кичик жигарранг доғлар пайдо бўлаяпти. У қадар кўзга ташланмаса-да, пардоз қилаётганимда сезилади. Доғлар ўнг қўл кафтимда ҳам бор. Дугоналаримдан бири “бу жигар фаолияти билан боғлиқ ўзгариш”, деди. Айтинг-чи, шу ростми?
Ҳилола Сатторова, Навоий вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Нотўғри овқатланиш, носоғлом турмуш тарзи, дори препаратларини кўп миқдорда ва пала-партиш қабул қилиш, зарарли одатлар ва экология таъсири жигарни хасталантиради. Организмнинг фильтри ҳисобланган аъзодаги ўзгаришлар эса дастлаб ташқи тарафлама аёнлик беради, аммо кўпчилик буни пайқамайди. Жигар фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади. Жигардаги ўзгаришлардан дарак берувчи аломатлар кўп. Сизда қай бири кузатилаётганига қараб, албатта шифокорга мурожаат қилинг. Ўз вақтида бажарилган даво чоралари кейинги асоратларнинг олдини олишда муҳимдир.






