Айни пайтда Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси доирасида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори”мавзусида Халқаро медиа-форуми давом этмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, мазкур лойиҳани амалга оширишда жаҳоннинг 80 дан ортиқ музейлари билан тадқиқотлар ишлари олиб борилган. Лойиҳа раҳбари ва муаллифи Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра ҳали ўрганилмаган ва аниқланмаган бир қатор экспонатлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, тадбир доирасида асл нусхалари Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда Франция миллий кутубхонасида сақланган, ўзига хос технологиялар асосида, қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда, махсус қоғоз ва ҳақиқий олтиндан тайёрланган бебаҳо қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари Ўзбекистон ҳукуматига тантанали равишда топширилди.






