АсосийSUG'DIYONA

​ОШХОНАДАН СУВАРАКЛАРНИ ҲАЙДАЙМИЗ!

'​ОШХОНАДАН СУВАРАКЛАРНИ ҲАЙДАЙМИЗ!'ning rasmi


  • Хонадонингизда сувараклар пайдо бўлмаслиги учун аввало озодаликка қатъий риоя этинг.
  • Ошхонада овқат қолдиклари, ликопчаларда ширинликлар қолиб кетмаслиги керак. Чиқинди солинадиган челак ва унинг атрофини дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида тозалаб туринг.
  • Бир дона қайнатилган тухум сариғини санчқида эзғилаб, 20-40 грамм борат кислотасини қўшинг. Аралашмага озроқ қайнатилган сув солинг. Сўнг ҳосил бўлган массадан думалоқ шарчалар ясанг. Шарчаларни чиқинди солинадиган челак, ошхона жовонлари атрофига жойлаштириб чиқинг.
  • Икки ҳафтада бир марта хлорли сув эритмасида ошхона поли, плинтусларини артиб туринг.
  • Суваракларга қарши махсус кукун, бўр, гель ёки спрейлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бироқ бу ишни уйда ҳеч ким бўлмаганида, болалардан ҳоли бажариш лозим.
Спрей ишлатилгач, 40 дақиқадан сўнг хона деразаларини очиб қўйиб, шамоллатиш лозим. Гель ёки мел суртилганида эса болалар ўйинчоқлари полга тушмаслигига диққат қилинг.

    Бошқа янгиликлар