- Жасмин гулининг ҳиди тушкунликдан қутқаради. Хаёлни бир жойга жамлашга ҳамда ёқимсиз фикрларни тарқатиб юборишга ёрдам беради.
- Цитрус мевалар иси қувонч бағишлайди. Улар чексиз қувват манбаи саналишини унутманг.
- Полиз экини қовоқнинг ҳиди ҳисларни жунбушга келтирар экан. Кутилмаган янгилик, шундай эмасми? Тадқиқотларга кўра, 40 % эркакларга қовоқ ва лавандадан тайёрланган атир иси жуда ёқиши аниқланди.
- Лаванда ҳиди ором олишга чорлайди. У танани бўшаштириб, уйқусизликдан сизни тезда фориғ қилади.
- Ялпиз иси диққатни жамлашга кўмаклашади. У нафас олишни осонлаштиради, унинг таъми эса мия фаолиятини тезлаштиради.
- Асабийлашяпсизми? Жаҳлингизни жиловлай олмаяпсизми? Арчазорга боринг ва у ерда тўйиб-тўйиб нафас олинг. ҳаммаси тезда ўтиб кетади!
- Музқаймоқ ва пишириқларга ширин таъм берувчи ванилин инсонларни ҳам феълини ижобий томонга ўзгартира оларкан. Уни ҳидлаганлар раҳмдил ва меҳрибонроқ бўлиб қоларкан. Қизиқ-а?
- Кўримсизгина бўлса-да, шифобаҳшлик борасида долчинга тенг келадигани йўқ! Уни ҳидлашнинг ўзидаёқ, кўз нури тиниқлашиб, хотира кучайиб, мушакларнинг ҳаракатланиши осонлашар экан.
- Қувноқлик сизни ҳеч қачон такр этмаслиги учун тез-тез ям-яшил майсазорларда сайр қилиб туринг. Ёки ҳовлингиздаги майсани ўриш ҳам бу ишнинг ўрнини босади.
- Олма кўпроқ енг, ейишдан аввал эса ювиш ва ҳидлаш эсингиздан чиқмасин. Ахир у бош оғриғига қарши яхши восита-да!
27.11.2017 14:21
АРОМАТЕРПАИЯ






