АсосийSUG'DIYONA

«КУН ВА ТУН» КЕКСИ

'«КУН ВА ТУН» КЕКСИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: шоколадли хамир учун: 140 гр. қора шоколад, 50 граммдан шакар ва сариёғ, 30 гр. ун, 1 дона тухум; оддий хамир учун: 120 граммдан сариёғ ва ун, 100 гр. шакар, 40 мл. сут, 2 дона тухум, 2 гр. хамирюмшатгич.

Тайёрланиши: 1. Шоколадни сув буғида эритиб, сариёғ қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

2. Тухумни шакар билан кўпиртиринг Кўпиртиришда давом этиб, шоколадли аралашма ва унни солинг. Кекс қолипига пишириқ қоғозини жойланг ва хамирни солинг. 180 даражада қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйинг.

3. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғни шакар билан кўпиртиринг. Тухум қўшиб, кўпиртиришда давом этинг. Кейин ун, сут ва хамирюмшатгични қўшинг.

4. Шоколадли кекс устидан хамирни қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30-35 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига қанд упаси сепасиз.

1 соат

5 кишилик

Бошқа янгиликлар