Кефир таркибида сочларни мустаҳкамловчи, соғломлаштирувчи моддалар мавжуд. Шунинг соч сочингиз турига қараб, қуйидаги ниқоблардан фойдаланинг. Ниқобларни суртгач, полиэтилен пакет кийиб, сочиқ билан ўрашни унутманг.
Қуруқ сочларга
Ярим стакан кефирни бироз истиб, 1 дона тухум сариғи ва бир неча томчи чакамуғ ёғи қўшинг. Аралаштириб, сочларингизга узунлиги бўйича суртинг. Бир соатча вақт ўтгач, шампунь билан ювинг.
Ёғланмасин, десангиз
Ярим стакан ёғсиз кефирни сочларингизга суртиб, ярим соат ўтгач, шампунлаб ювинг. Сўнгра мойчечак дамламаси билан чайинг.
Тўкилишига қарши
Ярим стакан кефирга 1 чой қошиқ суюқ асал солиб, соч толаларига суртинг. 45 дақиқадан сўнг шампунлаб ювинг.
Ҳажм беринг!
Ярим стакан кефирни ярим чой қошиқ қуруқ хамиртуруш ва 1 чой қошиқ асал билан аралаштиринг. Ярим соат исиқ жойда қолдиринг. Сочларингизга бир текис қилиб суртиб, 25 дақиқадан сўнг шампунь билан ювинг.
Тез ўсиши учун
1-2 ош қошиқ какаони сув буғига тутиб туринг. Сўнгра ярим стакан кефирга қўшинг. Агар сочларингиз қуруқ бўлса, 1-2 томчи канакунжут мойи томизиш мумкин. Сочларингизга суртиб, 30-40 дақиқа ўтгач, аввал шампунь, сўнгра мойчечак дамламаси билан чайинг.





