Апельсин + Грейпфрут + лимон
Кун давомида сарфлаган куч-қувватингизни тиклаб олишга ёрдам беради.
Грейпфрут + олма
Ортиқча вазнни камайтиришга кўмаклашади.
Апельсин + занжбил + бодринг
Терини тиниқлаштиради ва майин кўринишда сақлайди, иссиқдан сақловчи яхши восита ҳамдир.
Сабзи + занжабил + олма
Иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сабзи + олма + нок + манго
Организмнинг токсинларга қарши курашувчанлигини оширади, қон босимини меъёрда сақлайди, моддалар алмашинувини яхшилайди.
Олма + бодринг + сельдерей
Танадаги холестерин миқдорини камайтиради, овқат ҳазм бўлиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади ва бош оғриғидан халос этади.






