1. Пирог ўртаси қизаришга улгурмай туриб четлари қизариб пишиб кетишининг олдини олиш учун пирог четларини зар қоғоз (фольга) билан ёпиб чиқинг.
2. Қўл остингизда қандолат қопчаси йўқ бўлса, ташвишланманг, зар қоғозни қандолат қопчаси кўринишида ўраб олинг-да, тортни безатаверинг.
3. Кумуш буюмлар ва тақинчоқлар қораймаслиги учун уларни зар қоғозга ўраган ҳолда сақланг.
4. Кўпинча тобламалар қилинганда газ печига озгина бўлса ҳам қуюқ аралашмадан оқиб кетади, бунинг олдини олиш учун газ печи панжарасига икки қават қилиб қоғоздан тўшаб қўйинг. Ёдингизда бўлсин, қоғозни газ печи тагига тўшаманг, ёниб кетиши мумкин.
5. Қозон ва товаларни ювадиган дағал губка истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган бўлса, қоғозни бир неча қават қилиб буклаб, губка ўрнида фойдаланинг.
6. Кийимларни дазмоллаш тез ва осон бўлиши учун дазмол доскаси тагига зар қоғоздан тўшаб қўйинг. Шунда дазмолдаги иссиқлик дазмол доскасига ўтиб кетиб, ишингиз чўзилмайди. Чунки қоғоз иссиқликни аксинча орқага, яъни кийимга қайтаради.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






