Яқинда Тошкент шаҳридаги «Baktria press» нашриётида «Улуғ инсонлар маънавияти» деб номланган китоб чоп этилди.
Саидмухтор Саидқосимов муаллифлигидаги ушбу публицистик очеркда Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган муфтийлар – Эшон Бобохон, Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳамда арабшунос ва исломшунос олим Шамсиддин Бобохоновнинг сермазмун ҳаёти, серқирра ижоди, кенг илмий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Қизиқарли хотиралар асосида ёзилган ушбу асар ўзларининг миллатимиз маънавий поклигини, муқаддас динимиз софлигини сақлаш йўлидаги беқиёс хизматлари билан халқимиз хотирасида ўчмас из қолдирган инсонларнинг ибратли ҳаётлари таҳлилига бағишлангани билан алоҳида аҳамият касб этади.






