АсосийSUG'DIYONA

РЎЗҒОРДА АСҚОТУВЧИ ТАВСИЯЛАР

'РЎЗҒОРДА АСҚОТУВЧИ ТАВСИЯЛАР'ning rasmi

1.Меваларга ёпиштирилган ёрлиқни осон кўчириш учун 5 дақиқа фен иссиқлиқлигида ушлаб туринг;

2. Кир ювиш кукуни солинган идишга ярим бўлак лимон шарбатини аралаштириб, сўнг ишга киришсангиз сарғайган кийимлар оппоқ бўлади;

3. Дон-дун сақланган идиш (банка) ҳидланиб қолса, ярим чой қошиқ қуруқ хантал билан чайиб олсангиз кифоя;

4.Фойдаланишдан олдин кўкатларни тузли сувда чайиб олсангиз, таъми ва ҳиди ўткирлашади;

5. Ошхона кафелни тозалашда ишлатилмайдиган тиш чўткасидан фойдаланинг. Шунда орасига йиғилиб қолган чирклар қолиб кетмайди;

6.Пол ленолеумидаги доғни тиш пастаси ёрдамида кетказиш мумкин. Бунинг учун озроқ тиш пастасини доғ устидан ишқалаб, сўнг артиб олинг;

7.Микротўлқинли печни тозалаш учун шиша идишни сувга тўлдириб, ярим бўлак лимон қўшинг. Сўнг 10 дақиқага қувват беринг. Кейин шиша идишни олиб, ҳосил бўлган буғда печ ичини артиб оласиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар