Президентнинг “Ёқилғи-энергетик ресурслар ва бошқа юқори ликвидли маҳсулот билан таъминлаш соҳасида талон-тарож ва суиъстемол қилиш шароитларига кескин барҳам бериш, дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш, рақобат муҳитини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг чекланган нархини, ҳажми ва дислокациясини белгилаш бўйича ваколатлари бекор қилинмоқда.
Шунингдек, 2017 йил 15 ноябрь кунидан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ 50% га қисқартирилмоқда.






