АсосийJamiyat

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

' ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ'ning rasmi

EG Uzbekistan кўргазмалар компанияси томонидан «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар залида 2017 йил 22, 23, 24 ноябр кунлари XIII Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси « UZAGROEXPO – 2017» намойиш этилади.

Унда дунёнинг Беларус, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Латвия, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина, Финляндия ва Ўзбекистон каби 16 та мамлакатидан 100 га яқин компаниялар иштирок этишади:

«UZAGROEXPO» қишлоқ хўжалик кўргазмаси Ўзбекистоннинг куз мавсумидаги йирик тармоқ тадбири ҳисобланади. Кўргазмада замонавий қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва сотишга, деҳқончилик, чорвачилик, ветеринария, технологиялари ва маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлашга ихтисослашган корхона ва ташкилотларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.

Шунингдек, фермерлар Россия, Беларус, Узбекистон, Германия каби етакчи ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги техникаси янгиликлари билан танишишлари мумкин.

Ер эгалари қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш ва Ўзбекистонга олиб келиш масалаларини кўриб чиқишади.

Намойишда чорвачилик билан бир қаторда, фермер хўжаликларида паррандачиликка ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Республика қишлоқ хўжалиги олдида долзарб масала – сувни тежашнинг замонавий технологияларини, шу жумладан, боғлар ва токзорларда томчилаб суғориш тизими ҳақидаги таклифлар ҳам берилади.

    Бошқа янгиликлар