АсосийSUG'DIYONA

ҲОМИЛА НЕГА ТУШАДИ?

'ҲОМИЛА НЕГА ТУШАДИ?'ning rasmi

Ҳомиладорлигимнинг учинчи ойига етиб-етмай болам тушаверади. Бунга сабаб нима?

Саволга Тошент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова жавоб беради:

— Баъзан ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида бола тушиши жинсий аъзоларнинг яхши ривожланмаганлигига, эндокрин безлар (ёки тухумдонлар) фаолияти бузилганига боғлиқ бўлиши мумкин.

Аёл жинсий аъзолари етарлича ривожланмаган (инфантил) ҳолларда бачадон бўшлиғи жуда тор, мушаклари заиф бўлади ва у етарли даражада чўзилмайди. Инфантил аёлларда тухумдоннинг гормонал етишмовчилиги, яъни сариқ тана прогестерон ва эсторогенларни етарли миқдорда ишлаб чиқармагани туфайли ҳомиланинг озиқланиши бузилади, унга кислород етишмайди.

Бачадон мушаклари эса вақтидан олдин таранглашиб, ҳомиланинг бачадон деворидан кўчишига ва тушишига олиб бориши мумкин.

МАНБА: “СУҒДИЁНА” ГАЗЕТАСИ

Бошқа янгиликлар