Ҳиндистоннинг Жамму шаҳридаги темирйўл станциясида катта бўғма илон барча зиёратчиларни ҳайратга солди. Зиёратчилар Вайно Деви Манди ибодатхонасига Дивали байрамини нишонлаш учун йўл олишган эди. Бу ҳақда NDTV нашри хабар қилди.
Судралиб юрувчининг узунлиги 4,5 метр бўлиб, бутун платформани ўраб-чирмаб оган эди.
Гувоҳлар табиатни муҳофаза қилиш марказига ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Соҳа вакиллари зудлик билан келиб, қийинчилик билан иллонни тутиб олиб кетишди. Судралиб юрувчи ўрмонга қўйиб юборилди.






