“Пахтакор” футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очмоқда ва барча инфратузилмага эга, сўнгги замонавий талабларга жавоб бера оладиган янги стадионни қуриш устида фаол иш олиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти ҳозирги пайтда янги стадион лойиҳаси концепцияси устида ишламоқда. Ушбу жараён юзасидан қуйидаги компаниялар билан мулоқот ва маслаҳатга киришилган.
Қуриладиган стадионнинг бошланғич лойиҳалари “Пахтакор” ФК сармоядори SFI Management Group кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун юборилган.
Улар орасидан энг яхши лойиҳа стадионни қуриш учун танлаб олинади.






