АсосийJamiyat

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ШАКАРЖОН ХЎЖАНИЁЗОВА ОЛАМДАН ЎТДИ

'ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ШАКАРЖОН ХЎЖАНИЁЗОВА ОЛАМДАН ЎТДИ'ning rasmi

Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти хабар беради.

Шакаржон Хўжаниёзова 1955 йилда Хоразм вилояти, Боғот туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1977 йил Боғот туман жамоа хўжалиги ҳисобчилигидан бошлаган бўлиб, кейинчалик шу тумандаги 6-сонли ўрта ҳунар-техника билим юрти директори ўринбосари, сўнгра директори бўлиб ишлаган.

Вилоят ҳокимининг ташкилий, иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, Боғот туман ҳокими лавозимида меҳнат қилган. Жорий йилнинг 25 январидан вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

У 1998 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2004 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Шакаржон Хўжаниёзова Боғот тумани Нукус қишлоғидаги қабристонга дафн этилди.

    Бошқа янгиликлар