АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА АВТОБУСЛАР ҲАРАКАТИНИ КУЗАТИШ УЧУН ЯНГИ МОБИЛЬ ИЛОВА ИШГА ТУШИРИЛДИ

'ТОШКЕНТДА АВТОБУСЛАР ҲАРАКАТИНИ КУЗАТИШ УЧУН ЯНГИ МОБИЛЬ ИЛОВА ИШГА ТУШИРИЛДИ 'ning rasmi

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Ўзбекистон пойтахтида автобуслар ҳаракатини кузатиш учун янги мобиль илова — MyBus Tashkent ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. У Android операцион тизимида ишлаш учун мщлжалланган (юклаб олиш).

Ушбу янги фойдаланишга топширилган мобиль илова ёрдамида белгиланган йўналишдаги автобуслар ҳаракатини кузатиш, уларни сизга керакли бўлган бекатларга келиш вақтини билиш, қайси давлат рақами, автопарк рақами билан харакатланаётганини, шунингдек ҳаракат тезлиги ва бекатгача қолган масофани аниқлаш мумкин.

Энг фойдали жиҳатларидан бири бу — огоҳлантириш тизими керакли автобусни ўтказиб юбормаслик учун зарур бекатга чиқишга кўмаклашишидир. Бекатлар каталоги белгиланган бекатдан қайси йўналишдаги автобуслар ўтишини аниқлашга ёрдамлашади. Қидирув функцияси орқали автобусларни рақамлар, бекатларни ном бўйича излашга имкон беради. «Жойлашган ер» тугмаси яқин бекатни топишга имкон беради. Йўналишларни тезроқ топиш учун танланганлар рўйхатига қўшиб қўйиш мумкин.

Мазкур мобиль илова Zo`r Bus Company компанияси дастурчилар жамоаси томонидан ишлаб чиқилган.

    Бошқа янгиликлар