АсосийSUG'DIYONA

«ГУЛДАСТА» САЛАТИ

'«ГУЛДАСТА» САЛАТИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 100 гр. пишлоқ, 1 та дудланган селёдка балиғи, 2 та картошка, 1 тадан бодринг, 1-2 бўлак саримсоқ пиёз, сабзи ва лавлаги, 1 дона тухум, 1/3 стакан сут, 1 ош қошиқ ун, ўсимлик ёғи, майонез, салат барги, петрушка, туз.

Тайёрланиши: 1. Картошка, сабзи ва лавлагини қайнатинг.

2. Ликопчага салат баргини жойлаштиринг. Селёдка балиғини майдалаб тўғранг. Салат барги устидан солиб, майонез суртинг.

3. Бодрингни майдалаб, сомонча шаклида тўғранг. Сабзи ва картошкани қирғичдан ўтказинг. Салат барги устидан сабзавотларни ҳам кетма-кетликда солиб, орасига майонез суртинг.

4. Тухум, сут, ун, туз ва 1-2 чой қошиқ ўсимлик ёғини аралаштириб, қуймоқ хамирини тайёрланг. Юпқа қилиб, иккита қуймоқ пишириб олинг.

5. Пишлоқ, лавлаги ва саримсоқпиёзни майда тишли қирғичдан ўтказинг. Аралаштириб, майонез ва туз солинг. Аралашмадан қуймоқлар ичига солиб, рулет шаклида ўранг-да, «атиргул»лар кесиб олинг. Салат устига ўрамаларни жойлаштириб чиқинг. Кўкатлар ва кўк пиёз билан «гулдаста»ни безатинг.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.

4 кишилик.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар