Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан “Ёвқурлар” деб номланганфильм сценарийси яратилди. 2018 йилда ушбу фильмни суратга олиш жараёнлари бошланади.
— Ватанпарвар деган сўзни кўп ишлатганимиздан бу сўз баландпарвоз сўзга айланиб қолган. Аслида бу сўз инсон сўзининг бир маънодош шаклидир. Ҳақиқий инсон юртини севада. Юртини севмаган инсон эмасдир, — дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев. —Ушбу фильм 2002 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидаги босқинчилик ҳаракатларида қаҳрамонлик кўрсатган аскарларимизга бағишланган. Фильм сценарийсини Зулфия Юнусова ёзган, сценарийни яхши чиқишида мен ҳам қўлимдан келгунича ўз ҳиссамни қўшганман. И.Мирзаалиевнинг таъкидлашича, 2018 йилда суратга олиниши режалаштирилаётган Ватан туйғусидаги иккинчи фильм сарҳадларимиз қўриқчилари — чегарачиларга бағишланади.





