АсосийJamiyat

“СЎНГГИ НИДО”: БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ҲАҚИДАГИ ЯНА БИР ЯНГИ КИТОБ НАШРДАН ЧИҚДИ

' “СЎНГГИ НИДО”: БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ҲАҚИДАГИ ЯНА БИР ЯНГИ КИТОБ НАШРДАН ЧИҚДИ'ning rasmi

— Мазкур роман Биринчи Президентимиз ҳақидаги “Аёзи чўзилган баҳор”, “Ажал билан юзма-юз”, “Суиқасд” китобларимнинг мантиқий давомидир, — дейди “Сўнгги нидо” муаллифи, ёзувчи Акбар МИРЗО.

Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этаётганидан дарак беради. Тошкентдаги террор, Сурхондарё ва Андижон воқеалари... Бу фожиалар киши қалбини ларзага солади.

Умрининг охиригача Ўзбекистон халқининг озодлиги, тинчлик ва фаровонлиги учун курашган Биринчи Президент юрагида сўнгги дамларда миллатга қарата айтмоқчи бўлган қандай даъвати, нидоси бўлган?

Ҳаётий воқеа ва бадиий тўқималар асосида ёзилган “Сўнгги нидо” бу сирни сизга очади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: “Сўнгги нидо” Ўзбекистон Миллий энциклопедияси давлат илмий нашриётида 5000 нусхада чоп этилди.

МАЪЛУМОТ УЧУН: ёзувчининг Биринчи Президентимиз ҳақидаги “Суиқасд” асари “Даракчи” газетасида қисқартирилган ҳолда чоп этилган.

    Бошқа янгиликлар