АсосийJamiyat

БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ХОРИЖДА ЭМАС, ЎЗИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ, ФАҚАТ...

'БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ХОРИЖДА ЭМАС, ЎЗИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ, ФАҚАТ...'ning rasmi

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 859-сонли қарори билан тасдиқланган “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом” ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Қарорда белгиланишича, мазкур Низом “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириш кунигача амалда бўлади.

Вақтинчалик низом талабларига кўра, ўн саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини-ўзи бошқаролмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.

Трансплантация фақат Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида амалга оширилади.

Шунингдек, Вақтинчалик низомда белгиланишича, трансплантацияни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган тиббиёт муассасалари донор (реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам) ва рецепиент (инсон аъзоси, тўқима ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам)ни камида уч йил профилактик диспансер кўриги, шунингдек, амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминлаш мажбуриятини ҳам олади.

    Бошқа янгиликлар