АсосийJamiyat

​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ ЭРОН ПРEЗИДEНТИ БИЛАН УЧРАШДИ

'​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ ЭРОН ПРEЗИДEНТИ БИЛАН УЧРАШДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 18 октябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон Президенти ва халқига етказди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг 2017-йил 11-сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви ва музокаралари Ўзбекистон-Эрон муносабатларини кенгайтиришнинг йўналишларини аниқлаш имконини берди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар